Чоршанба, 21 Fevral 2018

Тожикистонда буғдойдан оммавий заҳарланишди

Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон мухтор вилояти Ишкашим туманидаги икки қишлоқда оммавий заҳарланиш юз берди.

Ўтган йилнинг август ойида маҳаллий тадбиркор, Питун қишлоқ жамоати Туғоз қишлоғида яшовчи шахс Тожикистон жанубидаги Хатлон вилояти Хамадоний туманида сотиб олинган 5,4 минг килограмм буғдойни қишлоққа олиб келган. Тадбиркор буғдойни маҳаллий аҳолига сотган, улар эса тегирмонда ун тортишган. Маълум бўлишича, буғдой таркибида гелиотроп заҳарли ўсимлиги бўлган.

Заҳарланиш бўйича илк ҳолатлар жорий йилнинг 17 январь куни рўй берди. Вилоят шифохонасига Қурбонбековлар оиласининг 5 аъзоси олиб борилди.  Шифокорлар уларда гелиотропик заҳарланишли гепатитни аниқлашди, бу организмга гелиотроп заҳарли ўсимлиги тушгани сабабли рўй берган. 31 январь куни шифохонада Қурбонбековлар оиласининг 11 ёшли аъзоси вафот этган.

Ҳозирги пайтда шифохонада 19 киши қолмоқда, улар орасида 8 нафар бола ҳам бор. Бир бола оғир аҳволда экани айтилмоқда.