Жума, 22 Июнь 2018

Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши учун авиачипталар арзонлашади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 3 июндан 8 сентябрга қадар Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича эконом класс учун минимал тарифларни  пасайтиради. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, бир томонга парвоз қилиш нархи 430 EUR (4 037 924 сўм), бориш-қайтиш 829 EUR (7 788 863 сўм)ни ташкил этади.

Авиачипталар учун тўлов сотиб олинаётган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича сўмда амалга оширилади.