Душанба, 26 Август 2019

Тишдаги бўрли доғ қандай пайдо бўлади?

Тишдаги бўрли доғ қандай пайдо бўлади ва нимани англатади?

— Кариеснинг биринчи босқичи бўрли доғ сифатида пайдо бўлади. Агар тишларингизда шундай доғни сезсангиз, дарҳол стоматологга мурожаат қилинг. Врач бор-машинасиз жараённи тўхтатишга ёрдам беради. Агар бундай доғлар юқорги курак тишларда симметрик жойлашган ва ўзига хос кўринишга, яъни бир оз ботиқ, думалоқ ёки чўзиқ шаклга эга бўлса, демак, сиз лимонли чой ёки апельсин шарбатини кўп истеъмол қиласиз. Озиш мақсадида ҳар куни грейпфрут ейиш тиш эмалини эрозияга олиб келади. Бу баъзан олма ва апельсин шарбатини яхши кўрувчи болаларда ҳам кузатилади. Ҳатто ўтлардан дамланган чойлар ҳам тишлар учун зарарли бўлиши мумкин. Уларнинг кўпларининг рН кўрсаткичлари паст бўлиб, бу эмалнинг бузилишига олиб келади. Бундай чойларнинг айримлари тиш эмалини апельсин шарбатидан уч баравар кўпроқ шикастлайди.