Душанба, 17 Декабрь 2018

Тиббий кўрик осонлашди

Эндиликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил автотранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини аниқлаш учун дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш монеликсиз амалга оширилади.

Адлия вазирлигида Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Низомда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзод сифатида тиббий кўрикдан ўтиш тартиби аниқ белгиланди.