Сешанба, 18 Декабрь 2018

Чусовитина олтин медал соҳибаси!

Хорватиянинг Осиек шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича нуфузли Чақирув Кубоги бўлиб ўтди.

19 июнь куни 43 ёшни қаршилайдиган Оксана Чусовитина мусобақанинг таяниб сакраш машқларида энг юқори баллни қайд этиб олтин медални қўлга киритди.

Мусобақада словениялик Тьяса Кисселеф кумуш, россиялик Виктория Трикина бронза медалига сазовор бўлди.

Маълумот учун Оксана Чусовитина 7та Олимпиадада иштирок этган курраи заминимиздаги ягона спортчи сифатида “Генниснинг рекорлар китоби”га киритилган.