Душанба, 26 Август 2019

Танадаги ўзгаришлар нимадан дарак беради? (Тест)

Тўсатдан юзингизда ҳуснбузар пайдо бўлди ёки арзимаган нарсаларга асабийла бошладингизми? Дори қабул қилишга шошилманг.  Қуйидаги тестдан ўтиб, организмингизга нима етишмаётганини ва унга қандай ёрдам бериш кераклигини билиб олинг.

  • А) Иштаҳангиз йўқ.
  • Б ) Терингиз қуруқлашиб кетди.
  • В ) Лабларингиз ҳам қуруқлашиб, бурчаклари ёрила бошлади.
  • Г ) Юзингиз ва танангизда йирингли ярачалар пайдо бўлди.
  • Д ) Тирноқларингиз синувчан бўлиб, уларда кўндаланг чизиқлар пайдо бўлди.

Натижа: Биринчи ёки бошқа учта саволга “Ҳа” деб, жавоб берган бўлсангиз, бу А дармондориси етишмаслигини билдиради. Бу дармондори ҳайвон ва балиқ жигарида, сабзи, исмалоқ, қизил қалампир, ўрик, петрушка, шовул, укропда кўп.

  • А) Иш қобилиятингиз пасайди.
  • Б) Қабзият ёки иш кетиши безовта қилади.
  • В) Мушакларнинг бўшлигини ҳис қиласиз.
  • Г) Аввал осон бажарган машқларни энди қийналиб бажарасиз.
  • Д) Сочларингиз тўкилади, синади ва секин ўсади.

Натижа: 3та саволга ижобий жавоб берган бўлсангиз, бу В1 дармондориси етишмаслигининг далолати. Кепак, хамиртуруш, униб чиққан бошоқли ўсимликлар, маржумак ва арпа ёрмаси, маккажўхори, дуккаклилар, ер ёнғоқ ва ёнғоқ бу витаминга бой маҳсулотлар ҳисобланади.

  • А) Сўнгги пайтда сизни ҳамма нарса асабийлаштиради.
  • Б) Уйқусизлик безовта қилади.
  • В) Иштаҳангиз йўқ.
  • Г) Овқат ҳазм қилиш бузилган.
  • Д) Стоматит безовта қилади.

Натижа: Тўрттадан ортиқ ижобий жавоб В6 дармондориси етишмаслигини кўрсатади. В6 дармондориси кепак, арпа, тариқ, маккажўхори, нўхат, картошка, сабзи, лавлаги, мол гўшти, бузоқ гўшти, қўйнинг жигари, тухум таркибида кўп.

  • А) Тез чарчайсиз, доимо кучсизликни ҳис қиласиз.
  • Б) Қанча кўп ухламанг, барибир уйқунгиз келаверади.
  • В) Тирналган ёки кесилган жойлар яхши битмайди.
  • Г) Оғиздан ёқимсиз ҳид келади.
  • Д) Милклар тез яллиғланиб, қонайди.
  • Е) Сурункали зиқликни ҳис қиласиз.

Натижа: Саволларнинг кўпчилигига “Ҳа” деб, жавоб берсангиз, сизга С дармондориси (аскорбин кислотаси) етишмайди. Қора мевали рябина ва қора қорағатли мураббо истеъмол қилинг, наъматак дамламаси ва янги сиқиб чиқарилган цитрусли шарбатлар ичинг, тузланган карам ҳам ёрдам беради.

  • А) Ўзингизни бетобдай ҳис қиласиз.
  • Б) Ҳар қандай инфекцияни тез юқтирасиз.
  • В) Кариеснинг илк белгилари пайдо бўлди.
  • Г) Сўнгги бир неча ой давомида бўғинларингизда оғриқ пайдо бўлди.
  • Д) Ёзда қуёшда қорайишнинг иложи бўлмади.

Натижа: Учтадан ортиқ ижобий жавоб D дармондориси етишмаслигини билдиради. Бу витамин денгиз балиғининг жигарида, сариёғ, тухум сариғи, қора ва қизил икрада кўп.

 Жасур АБДУРАҲМОНОВ тайёрлади.