Чоршанба, 19 Сентябрь 2018

Таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этадилар

Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жорий йилнинг  6-13 апрель кунлари Туниснинг Хаммамет шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати ва  Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этади.

Мазкур нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини Дурдона Абдулхаева, Феруза Содиқова, Озода Собиржонова, Мадинабону Маннопова, Улуғбек Рашидов, Жасурбек Жайсунов, Бекзод Ибрагимов, Амирбек Тўраев, Шаҳзод Жўраев, Диёрбек Тўхлибоев, Данил Морозов, Абдулазиз Ҳамидуллаев каби спортчиларимиз ҳимоя қилади.

III ўсмирлар Олимпия ўйинларининг саралаш мусобақасида кучли саккизталикка кирган спортчилар Олимпия ўйинларига йўлланма олади.