Чоршанба, 19 Сентябрь 2018

Таэквондочиларимиз халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилдилар

Голландиянинг Эйндховен шаҳрида таэквондо бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида “45th Dutch Open Taekwondo Championships-G1” халқаро турнири ўтказилди.

Турнирда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари якунда 3та олтин, 4та кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақанинг ўсмирлар ўртасидаги беллашувларида Мадина Маннопова, Жасур Жайсунов, Улуғбек Рашидов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Озода Собиржонова, Бегзод Иброҳимов ҳамда Шаҳзод Жўраев кумуш медалга сазовор бўлди.

Катталар ўртасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган таэквондочилар — Дмитрий Шокин — кумуш, Баҳром Абдуллаев бронза медаль билан тақдирланди.