Душанба, 17 Декабрь 2018

Сут бўлсаю, музлаткич бўлмаса…

Сизда сут маҳсулоти бўлса-ю, аммо музлаткичингиз бўлмаса, унда сут маҳсулотларини ҳарорати олти даражадан юқори бўлмаган, қоронғу хонага қўйинг;

*сариёғ ва сутни бошқа сут маҳсулотлари (пишлоқ, қатиқ, айрон)дан алоҳида қилиб сақлаш лозим;

*сариёғнинг таъми бузилмаслигини хоҳласангиз уни тузли сувга ботирилган пергамент қоғоз ёки сочиққа ўраб қўйинг;

*пишлоқ бошқа сут маҳсулотларига қараганда тез моғорлаш хусусиятига эга. Шу сабабли уни эҳтиёткорлик билан сақланг. Пишлоқ моғорламаслиги учун уни мум суртилган қоғозга ўраб қўйинг. Муаммодан ҳоли бўласиз.