Душанба, 26 Август 2019

Суперлиганинг 10-турида омадли мухлислар iPhone 8 соҳиби бўлишди

Pepsi Суперлига ўйинларига бўлган қизиқишнинг ортиб бораётгани, мухлисларнинг стадионларга ташрифида ижобий ўзгаришлар юзага келаётганидан келиб чиқиб, ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти 10-тур учрашувларида омадли 12 та та мухлисга iPhone 8 смартфонини тақдим этди.

Тур доирасидан ўрин олган 6та ўйиннинг ҳар бирида 2 донадан қимматбаҳо телефон стадионда ўтирган мухлисларга ютуқли ўйин натижасига кўра тақдим этилди.

Ғолиблар лотерея орқали аниқланди. Тур доирасида ўйинлар ўтказилган “Бунёдкор”, “Нефтчи”, АГМК, “Қизилқум”, “Пахтакор” ва “Бухоро” стадионларига ташриф буюрган омадли мухлисларнинг 12 нафари ўз уйига янги телефон билан қайтишди.