Якшанба, 21 Yanvar 2018

Совуқ ҳаво туфайли игуана калтакесаклари музлаб қолишди

Флорида штати аҳолиси игуана калтакесаклари “ёмғири”ни кузатишмоқда. Гап шундаки, калтакесаклар совуқ ҳаводан музлаб, уйқуга кетиб, дарахт ва бошқа объектлар устидан “тап-тап” ерга тушмоқда.

Чала жон ва “тарашадек қотган” игуаналарни улар исиниб, ўзига келиши учун иссиқ жойларга жойлаштириш таклиф қилинган. Бироқ экологлар уларни бундай тарзда жонлаштиришни тавсия қилишмаяпти. Уларнинг айтишича, калтакесакларга тегмаслик керак, чунки улар ҳаво исиши билан яна ўзига келади. Зеро, иссиқ жойларга олиб кирилган калтакесаклар ўзига келганда тажовузкорликларини намойиш қилиб, одамларни тишлаб олишлари мумкин.

Ҳозирда Флориданинг Майами шаҳрида ҳаво ҳарорати 5 даража илиқни ташкил қилмоқда. Совуқ ҳаводан нафақат игуаналар, балки денгиз тошбақалари ҳам азият чекмоқда. Биологлар Атлантиканинг муздек суви сиртида совуқдан уйқуга кетиб, ўз ҳолича сузиб юрган бир неча ўнлаб тошбақаларни қутқариб олишган.