Душанба, 18 Ноябрь 2019

Смартфоннинг 80 мегапикселли камераси бўлади

Хитойнинг “Koobee” компанияси 80 мегапикселли камера билан жиҳозланган смартфон яратди.

Шу пайтгача энг яхши смартфонлардаги камералар фақат 41 мегапикселга эга бўлиб, бунга ўта юқори сифатли оптиканинг ёрдами билан эришиларди. Энди эса харидорлар 270 долларга янги смартфон сотиб олишлари мумкин.