Душанба, 23 Июль 2018

Эски пардоз буюмларини ташлаб юборманг!

Яроқлик муддати ўтган пардоз буюмларини ташлаб юбормай, улардан рўзғорда фойдаланиш мумкин.

Юз, бадан, қўл ва оёқ учун кремларни чарм маҳсулотлари (масалан, чарм этиклар)га суриб, уларга жило берса бўлади.

Шампундан юнгли буюмлар ва нозик матолардан тикилган кийимларни ювишда фойдаланиш мумкин. Ишонинг, натижаси кир ювиш кукунидан яхши бўлади.

Агар таркибида спирт бўлган тоник қолган бўлса, ундан антибактериал восита сифатида фойдаланинг: вақти-вақти билан қўлларингизни, мобиль телефон экрани ва компьютер клавиатурасини артиб туринг.

Шаффоф лакдан кўзойнакнинг бандидаги винтчаларни мустаҳкамлаш ҳамда локланган мебелнинг қирилган жойларини тўлдиришда фойдаланиш мумкин.

Мицелляр сув пойабзал тагчармини оқартиришга ёрдам беради. Воситани пахтага суриб, тагчармни артинг. Натижаси сизни қувонтиради.

Полларни ювишда сувга эфир мойларини қўшсангиз, хушбўй ҳид қолдиради. Шу билан бирга эфир мойларининг кўпи табиий антисептик ҳисобланади. 5 л сувга 3 томчи эфир мойи қўшиб, бактериялардан халос бўлиш мумкин.