Душанба, 23 Июль 2018

Шоҳруҳхон янги қўшиқ ёзиб тугатди

Шоҳруҳхон янги қўшиқ ёзиб тугатди ва унга клип суратга олишга ҳам улгурди. Хонанданинг “Қиз бола” деб номланган ушбу қўшиғи клипи Дилмурод Агзамов режиссёрлигида суратга олинди. Бундан ташқари, Шоҳруҳхон “Ёнингдаман” деб номланган яккахон концерт дастурини юртимиз бўйлаб тақдим эта бошлади. Ушбу дастур Фарғона, Андижон, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилояти ва уларнинг бир нечта туманларида мухлислар эътиборига ҳавола қилинади.