Чоршанба, 17 Oktabr 2018

Шоколадли капкейклар

Хамир учун: сариёғ — 200 г, шакар — 150 г, қора шоколад — 100 г, тухум — 2 дона, кефир — 100 мл, хамирни кўпчитувчи модда  — 1 чой қошиқ, ун — 250 г.

Крем учун: сариёғ — 200 г, қанд упаси — 200 г, ванил упаси — 1/3 чой қошиқ.

Юмшатилган сариёғ шакар билан аралаштирилади. Тухум, сўнг эритилган шоколад қўшилади. Кефир қўшиб, кўпиртирилади.

Аралашмага хамирни кўпчитувчи модда қўшилган ун солинади.

Хамир қолипчаларга солинади. 180 даражали газ печида 20 дақиқа пиширилади ва совитилади.

Крем учун сариёғ қанд упаси билан қўшиб кўпиртирилади. Сўнг ванил упаси, 80 мл сув оз-оздан қўшилиб, яхшилаб кўпиртирилади. Крем капкейклар устига сурилиб, хоҳишга кўра безатилади