Якшанба, 21 Yanvar 2018

Ширинликли “арча”

2,5 ош қошиқ асал, 100 г сариёғ, 2та тухум сариғи, 100 г қанд упаси, 350 г ун, бир чимдим туз, 1 чой қошиқ хамирни кўпчитувчи модда, ½ чой қошиқдан янчилган занжабил, долчин, кардамон, мускат ёнғоғи ва арпабодиён, 300 г оқ шоколад.

Асал сариёғ бўлакчалари билан сувли ҳаммомда эритилади ва бир оз совитилади.

Тухум сариқлари қанд упаси билан миксерда кўпиртирилади. Асалли аралашмага қўшилади. Унга туз, хамирни кўпчитувчи модда, зираворлар қўшилади ва асалли қоришмага солинади. Яхшилаб хамир қорилади. Тайёр бўлгач, озиқ-овқат плёнкасига ўраб, 1 соат музлатгичга қўйилади.

Газ печи 180 даражагача қиздирилади. Хамир 5 мм қалинликда ёйилади, қолипчалар ёрдамида “юлдузчалар” кесиб олинади. Шакллар товага териб чиқилади ва қизиган печда 8-10 дақиқа пиширилади.

Шоколад сувли ҳаммомда эритилади, сўнг тайёр ширинликларга сурилиб, “арча” ясалади. Шоколад қотгач, ширинликли “арча” тайёр бўлади.