Жума, 20 Сентябрь 2019

Шамоллаш оқибатида қўл ва оёқларидан айрилди

Испаниялик Дэвид Морана шифокор тўғри ташхис қўёлмагани боис, қўллари ва оёқларини йўқотганини гапириб берди.

Шу йилнинг январь ойида 24 ёшли Морананинг иситмаси кўтарилиб, жағида оғриқ сезган. У касалхонага бориб, қон ва пешоб таҳлилини топширган. Таҳлил натижаларида ҳеч қандай хавфни кўрмаган шифокор шамоллаш ташхиси билан уни уйига қайтариб юборган.

Кейинроқ Морана қайт қила бошлаган, иситмаси 39 даражагача кўтарилиб, юзида жигар ранг доғлар пайдо бўлган. Кейин доғлар унинг оёқларида ҳам пайдо бўла бошлаган.

У касалхонага қайтиб, қайта текширувлардан ўтгач, шифокорлар унда менингитни аниқлашган. Икки кун давомида инфекция аёлнинг бутун баданига тарқаб, унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қўллари ва оёқларини кесишларига тўғри келди.