Сешанба, 18 Декабрь 2018

Шаҳарда илонлар пайдо бўлди

Тбилисидаги Ҳайвонларни мониторинг қилиш бўйича агентлик вакиллари май ойида шаҳарнинг кўпроқ Крцаниси, Диди Дигоми ва Авлабари туманларида илонларни тутишган.

Аҳолидан ҳаммаси бўлиб 200та мурожаат тушган, аммо мутахассислар фақат 100та илонни тутишга муваффақ бўлишди. Уларнинг ҳеч бири заҳарли эмас.

Йил бошидан бери мутахассислар 118та илон тутишган. Грузияда илонларнинг 30та тури тарқалган бўлиб, Тбилисида 12та тури учрайди.

Илонлар ин қурмасликлари учун мутахассислар шаҳар аҳолисига ҳовлида ўтин, қурилиш материалларини сақламаслик, ахлат тўпламаслик ва майсаларни ўз вақтида ўришни маслаҳат беришмоқда.