Сешанба, 11 Декабрь 2018

Самолётдаги фавқулодда ҳодиса

Олтойлик сайёҳлар Ветнамда мўлжалдагидан бир оз вақт кўпроқ қолишларига тўғри келди. Улар Камрандан Барнаулга учаётган самолёт ҳавода ишдан чиқди. Йўловчилардан бирининг айтишича, самолёт ўз вақтида ҳавога кўтарилган. Парвоз пайтида кутилмаганда борт ортида кучли шовқиннинг пайдо бўлиши ва тўсатдан кескин ҳаво ўпқонига тушиш одамларни қўрқитиб юборган. Парвоздан кейин 50-60 дақиқа ўтгач, экипаж командири техник носозлик туфайли Камранга қайтишга мажбурликларини, яна 30 дақиқа ўтиб эса, генераторларнинг бири ишламай қолганини хабар қилган.

Самолёт тахминан соат 05:20да Камранга қўнган. Бир неча соатдан сўнг йўловчиларни яна шу самолётга таклиф қилишган. Йўловчилар орасида учишдан бош тортишни хоҳлаганлар ҳам бўлди, аммо воқеа яхшиик билан якун топди.