Чоршанба, 21 Август 2019

Самолётда тик туриш учун жой?

Италиянинг “Aviointeriors” фирмаси самолётлар учун тик тирувчи жойларнинг прототипини ишлаб чиқди.

Конструкциянинг дизайни чавандознинг эгарини эслатади. “Ўриндиқлар” қаторини вертикал устунларга мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда, йўловчига қулай бўлиши учун бел даражасида юмшоқ қоплама жойлаштирилади. Тик турувчи жойлар ҳам тирсакқўйгичлар билан жиҳозланади. Бундай “кресло”да ўтириб бўлмайди — фақат тирсак билан таяниб турилади.

Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишларича, янги “кресло”лар стандарт ўриндиқлардан икки баравар енгил ва самолётнинг йўловчиларни сиғдириш имконини 20 фоизга ошириши мумкин. Авиакомпаниялар орасида “кресло”ларга талаб ортишига фирманинг ишончи комил. Бундан ташқари, ишланмага бюджетли авиаташувчи компаниялар эътибор қаратишлари мумкин