Жума, 20 Сентябрь 2019

Сабзили рулет

 

Масаллиқлар: 4та сабзи, 200 г пишлоқ, 2-3 ош қошиқ қаймоқ, 4та тухум, 50 г сариёғ, янги кашнич,  туз, мурч таъбга кўра.

 Тайёрланиши: Сабзи қирғичда қирилади, товадаги сариёғда 5 дақиқа димланади. Тухум оқи кўпиртирилади, сабзи қўшилади ва аралашма 180 даражада 10-15 дақиқа пиширилади. Сабзили нон “юзи”ни пастга қилиб ёғланган қоғозга жойланади, устига нам сочиқ ёпилади ва бир оз совитилади.

Пишлоқ, кашнич, қаймоқ аралаштирилади. Сабзили нон устидаги сочиқни олиб ташлаб, чеккаларидан 1 см қолдирганча тўлма жойланади. Тўртбурчакнинг кичикроқ томонидан бошлаб эҳтиётлик билан рулет шаклида ўралади.