Чоршанба, 19 Сентябрь 2018

Рожер Федерер Билл Гейтс билан беллашади

36 ёшли Рожер Федерер Роттердамда эркаклар теннисида биринчиликни қўлга киритганидан атиги бир неча ҳафта ўтиб, швейцариялик спортчи Сан-Хоседаги “Африка учун ўйин 5” доирасида SAP маркази кортига тушади. Ўйиндан тушган даромадлар Африкадаги болаларнинг таълим олиши учун йўналтириладиган Рожер Федерар фондига ўтказилади.

Январь ойида Австралия Очиқ чемпионатида йигирманчи марта дунёнинг энг яхши ракеткаси номини олган Федерер дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири Билл Гейтс билан кортга тушади. “Forbes” маълумотларига кўра, унинг бойлиги 91 миллиард долларга баҳоланади. Шу билан бирга,  америкалик теннисчи Жек Сок ва “NBC” бошловчиси Саванна Гатрилар ҳам Рожерга қарши кортга  тушишади.