Пайшанба, 22 Fevral 2018

Эрон вакиллари Олимпиада ташкилотчиларидан хафа бўлишди

Эрон вакиллари Пёнгчангдаги Олимпиада ташкилотчиларидан хафа бўлишди, бунга уларга “Samsung Galaxy Note 8” смартфонларини совға қилинмагани сабаб бўлди.

Бундай смартфонлар КХДР ва Эрон спортчиларидан ташқари барча олимпиячиларга тақдим этилди, бунга ушбу икки мамлакатга нисбатан халқаро санкцияларнинг жорий қилингани сабабдир.

Теҳронда бундай қадамни “этикага тўғри келмайди” деб топишди ва бу ишга Жанубий Корея элчисини жалб қилишди.  Мамлакат ташқи ишлар вазири Жавод Зариф агар Жанубий Корея бу қилмиши учун узр сўрамаса ва ўз қарорини бекор қилмаса, Эрон “Samsung”нинг барча маҳсулотларидан тўлиқ воз кечишини маълум қилди.

Шундан сўнг Халқаро Олимпия Қўмитаси барча спортчилар, шу жумладан, Эрон ва КХДР олимпиячиларига ҳам смартфон тақдим этишни жоиз деб топди.