Жума, 21 Июнь 2019

“Рома”дан мағлуб бўлган “Ливерпуль” финалга чиқди (видео)

Европа чемпионлар лигасининг ярим финал босқичида “Рома” ўз майдонида “Ливерпуль”га қарши жавоб баҳсини ўтказди. Ўйин римликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бироқ икки ўйин натижасига кўра 7:6 ҳисобида зафар қучган “Ливерпуль” ЕЧЛнинг финал йўлланмасини қўлга киритди.  Энди улар 26 май куни Киевдаги “Олимпийский” стадионида ўтадиган финал учрашувида “Реал Мадрид”га қарши бош соврин учун баҳс олиб боради.

Рома Италия – Ливерпуль Англия 4:2

Голлар: 0:1 – 9 Мане, 1:1 – 15, автогол Милнер, 1:2 – 25 Вейналдум, 2:2 – 52 Жеко, 3:2 – 86 Наингголан, 4:2 – 90, пенальти Наингголан.
Рома – Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Пеллегрини (Ундер, 53), Флоренци, Наингголан, де Росси (Гоналон, 69), Эль-Шаарави (Антонуччи, 75), Шик, Жеко.
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд (Клайн, 90), ван Дейк, Фирмино (Соланке, 87), Вейналдум, Салах, Милнер, Мане (Клаван, 83), Хендерсон.
Огоҳлантиришлар: Ловрен (44), Флоренци (77), Манолас (84), Робертсон (84), Соланке (90).

Дастлабки ўйин: 2:5