Якшанба, 21 Yanvar 2018

Райҳондан янги клип — “Томчи”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон янги ғоялар, қўшиқлар устида ишлаш билан овора. Хонанда февраль ойида бўладиган яккахон концертига алоҳида тайёргарлик кўрмоқда. Хонанда айни дамда янги клип устида ҳам иш олиб боряпти. Хонанданинг яқинда тингловчилар эътиборига ҳавола этган “Томчи” таронасига Санжар Маткаримов режиссёрлигида клип суратга олинди. Трек ва сюжет асосида суратга олинган ушбу клипда таниқли актёр Алишер Узоқов ва актриса Муқаддас Саъдуллаева, шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева ва дебютант актёр Шаҳзод Султоновларни ҳам кўришимиз мумкин.