Жума, 22 Июнь 2018

Зидан “Реал Мадрид” мураббийлигидан кетганини эълон қилди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоадан кетиши ҳақида расман маълум қилди. Бу ҳақда у режадан ташқари ташкил этилган матбуот анжумани вақтида хабар берди.  Ушбу матбуот анжуманида журналистлар билан учрашувга Мадрид клуби президенти Флорентино Перес ҳам қатнашди.

“Мен бу клубни яхши кўраман. Жамоа билан катта тажриба олишда ва буюк орзуларимни рўёбга чиқаришда ёрдам берган клуб президентидан миннатдорман. Аммо ўзгаришлар вақти келди, шу сабабли кетишга қарор қилдим”дея фикрларини билдириб ўтди Зинедин Зидан.

Маълумот учун 45 ёшли Зидан “Реал Мадрид”ни 2015/16 йилги мавсумда қабул қилиб олган эди. Жамоа унинг қўл остида Испания чемпионати, мамлакат Суперкубоги, 3 марта ЕЧЛ бош соврини, 2 марта Европа Суперкубоги,  ва 2 марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга эришди. Зинедин мураббийлигида 3 йилда жамоа умумий ҳисобда 9 та совринга эга чиқди. Бу Зидандан аввалги 6 мураббийнинг 8 йил ичида қўлга киритилган совринлари билан тенг.