Чоршанба, 19 Сентябрь 2018

Президент Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 7 март куни «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар
Р Ў Й Х А Т И

  • Джуллибаева Шаҳодат Куралбай қизи – Нукус давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси
  • Утемуратова Наргиза Алиевна – Қорақалпоғистон Республикаси Нукус маданият ва санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси
  • Ахмедова Дилрабо Обид қизи – Андижон давлат университетининг 1-босқич талабаси
  • Обиджонова Эъзоза Акмалжон қизи – Андижон вилояти Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси
  • Бахшиллоева Гулчирой Бахтиёр қизи – Бухоро санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси
  • Бозорова Сафия Сафар қизи – Бухоро вилояти Жондор туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси
  • Абдуллаева Висола Убайдулла қизи – Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси
  • Шокирова Азиза Илҳом қизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах академик лицейи 2-босқич ўқувчиси
  • Нейматова Юлдуз Қосим қизи – Қашқадарё вилояти Китоб иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси
  • Чориева Малика Шухратовна – Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси
  • Аъзамова Муниса Акрам қизи – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1-босқич талабаси (Навоий вилояти)
  • Маннонова Маҳлиё Ҳафиз қизи – Навоий вилояти Учқудуқ тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббийи
  • Ёқубжонова Шахноза Тўлқинжон қизи – Наманган санъат коллежининг 3-босқич ўқувчиси
  • Сайфиддинова Муштарийбегим Фахриддин қизи – Наманган давлат университетининг 1-босқич талабаси
  • Саматбоева Мафтуна Тулқинжон қизи – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси
  • Яхшилиқова Раъно Илҳомиддин қизи – Самарқанд вилояти Қўшработ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси
  • Исоқова Гулчирой Ўктам қизи – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)
  • Мамирова Мадинабону Эркин қизи – Сирдарё вилояти Гулистон санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси
  • Саҳиева Матлуба Тошпулат қизи – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти Кенгаши қошидаги «Саломатлик ва экология» маркази раҳбари
  • Шаймарданова Мухлиса Усмановна – Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси
  • Каримова Мухтасар Дилшод-қизи – Тошкент вилояти Бекобод туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси
  • Умирзакова Ирода Абдигапбар қизи – Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси
  • Джораева Севара Муратжановна – В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 10-синф ўқувчиси (Фарғона вилояти)
  • Эрматова Зулайхо Рустамжон-қизи – Фарғона политехника институтининг 2-босқич талабаси
  • Абдикаримова Зухра Бахромовна – Урганч давлат университетининг 4-босқич талабаси
  • Юсупова Шохида Умиджон қизи – Хоразм вилояти Янгибозор педагогика ва спорт коллежининг 3-босқич ўқувчиси
  • Абдуллаева Иноятхон Бунёт қизи – В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси
  • Абдусатторова Бахора Фазлиддиновна – Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси