Сешанба, 18 Декабрь 2018

Пластик идишлардаги ҳиддан қутуламиз!

Қаҳва

Бу борада қаҳва қўл келади. У табиий шимиб олувчи бўлиб, ёқимсиз ҳидни “сўриб” олади. Қаҳва донлари ёки туйилган қаҳвани идишга сепиб, бир сутка ёпиқ ҳолда қолдириш керак. Идишга қаҳва қуйқасини суриб, музлатгичда туни билан қолдириш ҳам мумкин.

Лимон

Пластик идишни лимон шарбати билан ювинг ёки бундан ҳам самарали усул: уни лимон пўчоғи билан артинг.

Ичимлик содаси

Ичимлик содасини оз миқдордаги сув билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашма билан идишнинг ички деворларини яхшилаб ишқаланг. Бир суткага қолдиринг. Кейин идишни чайиб ташлаб, артинг. Зарурат бўлса, яна такрорланг.

Писта кўмир

Бир парча писта кўмирни идишга солинг. Қопқоғини маҳкам ёпиб, ҳидни шимиб олмагунча қолдиринг.

Сирка

Идишга илиқ сув тўлдириб, чорак стакан сирка ва бир неча томчи идиш ювиш воситасидан солинг. Идишни ёпиб, чайқатинг. Очиб, бир неча соатга қолдиринг. Кейин идишни чайиб ташланг.

Ванил упаси

Идишга иссиқ сув тўлдириб, бир чимдим ванил упаси солинг. Чайқатиб юбориб, идишни шу ҳолда туни билан қолдиринг. Эрталаб чайиб, қуритинг.

Қуёш нури

Қуёш, ҳаво ва сув — одамга жуда зарур. Қуёш нури ҳатто пластик идишдаги ёқимсиз ҳидни ҳам кетказишга қодир.

Қуёшли кунда идишни очиқ ҳавода қолдиринг. Қуёшнинг ўзи сизни бу ташвишдан қутқаради.

Тунги ванна

Идишни иссиқ сув билан тўлдириб, икки қошиқ ҳар қандай ювиш воситасини қўшинг. Идишни яхшилаб силкитиб, кечаси билан қолдиринг. Эрталаб идишни ювиб ташланг. Агар ҳали ҳам ҳид кетмаган бўлса, илиқ сув солиб, сода қўшинг-да, яна ювиб ташланг. Шундан сўнг идиш янгидек бўлиши керак.

Совуқ сув

Идишни тозалаш воситаси солиб, илиқ сувда ювишдан олдин совуқ сувда чайиб олинг. Бу соус, тухум, қайла кабиларнинг ёқимсиз ҳиди пластик идиш деворларига “ўтириб” қолишининг олдини олади.

СЕВИНЧ тайёрлади.