Чоршанба, 21 Август 2019

Пиза минорасининг чидамлилик сири очилди

Бристолдаги фуқаролик қурилишлари Бошқармасининг профессори Жорж Милонакис бошчилигидаги олимлар Пиза минораси чидамлилигининг сирини очишди. Минора сўнгги 700 йил мобайнида юз берган бир нечта жиддий зилзилаларга бардош берди. Аниқланишича, тупроқдаги динамик таъсир унинг чидамлилигини таъминлайди.

XIV асрда қурилган минора ўтган аср охиридаги реконструкция вақтида беш даражали қияликка эга бўлган, чунки у юмшоқ ердаги кичик пойдевор устида турибди. 60 метрли бу бинонинг учи 5 метрга эгилган.

Шунга қарамай, машҳур итальян минораси гарчи кўпчилик муҳандислар кичик ер силкиниши пайтида унинг қулаб тушишига ишончлари комил эканини айтса-да, энг кучли сейсмофаоллик даврида ҳам чидамлилигини кўрсатди.

Муҳандисларнинг фикрига кўра, унинг умумий баландлиги, қаттиқ тузилиши, шунингдек, юмшоқ пойдевори тупроқдаги тебранишни шундай ўзгартириш имконини берадики, зилзила пайтида ернинг ҳаракатланиши минорага ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Олимларнинг таъкидлашларича, Пизан минорасининг динамик таъсири рекорд кўрсатгичларга эришиши мумкин.