Якшанба, 21 Yanvar 2018

Педагоглар 5 йилда бир марта малака ошириши шарт

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарори билан “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилган.

Ушбу низомга кўра, педагог кадрлар 5 йилда камида бир марта малака ошириши шарт. Педагог кадрларнинг малакаси:

  • “устоз–шогирд” усули бўйича ўқитиш;
  • мустақил ўқиб билим орттириш;
  • масофавий таълим;

стажировка шаклида тажриба ошириш каби шаклларда амалга оширилади. Бундан ташқари, Низомга кўра қайта тайёрлаш натижасида берилган ҳужжат (диплом) муайян лавозимда фаолият юритиш ёки муайян фанлар бўйича ўқув машғулотларини олиб бориш ҳуқуқини беради.