Душанба, 18 Ноябрь 2019

Пардалар худди янгидек бўлади

Қовурилган картошка, пиёз, балиқнинг ҳиди ошхона пардаларига ўтириб қолади. Ҳидни йўқотиш учун бир стакан қайнаган сувга 1 чой қошиқ лимон сувини қўшиб, пуркагичга қуйинг ва пардаларга сепиб чиқинг. Қовуриш олдидан ҳам шундай қилишингиз мумкин.

Нафис тўрли парда яна қордек оппоқ бўлиши учун 5-6 л сувга бир пакетча юмшатгич қўшинг ва пардаларни шу эритмада ярим соат ивитиб қўйинг. Сўнг пардани кир ювиш кукунида ювиб, бир неча марта чайинг. Пардалар худди янгидек бўлади!