Пайшанба, 18 Yanvar 2018

Қозоғистонда Nexia R3 автомобилини ишлаб чиқариш бошланди

Қозоғистондаги Ravon расмий дистрибьютери ҳисобланган “УЗАВТО АЗИЯ” компанияси мамлакатда Ravon Nexia R3 автомашинасини йиғиш ишларини бошлади.  Ушбу корхонада автомашиналарни савдо ишлари амалга оширилиб,  AllurAuto автомарказлари орқали савдо қилинади.

“General Motors Korea” компаниясининг мутахассислари Костанай вилоятида ўтказилган  “СарыаркаАвтоПром” аудитида ишлаб чиқариш майдони талаб этиладиган сифат стандартларга жавоб беришини таъкидлашди. Бу ўз навбатида Ўзбекистон ва Қозоғистон автомашина ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳамкорлик янги поғонага кўтарилганлиги ҳақида далолат беради.

Бугунги кунда Ravon Nexia R3 харидорларга катта қизиқиш уйғотган. Эндиликда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомашиналар имтиёзли кредитлар дастури бўйича харид қилиш мумкин бўлади. 2017 йил 4 ой ҳисоб-китобларга кўра, Ravon Nexia R3 қозоғистонлик харидорлар учун энг оммабоп бўлган енгил автомашиналар рўйхатида юқори ўрин олди.