Чоршанба, 21 Fevral 2018

Қовоқли вафли

220 г қовоқ пюреси, 200 г сметана, 50 г сариёғ, 250 г ун, 2та тухум, 4 ош қошиқ шакар, 1 чой қошиқ ичимлик содаси, таъбга кўра долчин ва мускат ёнғоғи

 Тайёрланиши: Қовоқ пюресини тайёрлаш учун тозаланган қовоқ этини газтандирда тоблаб, кейин қирғичдан ўтказилади. Ёки қовоқ этини қозонда димлаб пишириб, кейин қирғичдан ўтказиш ҳам мумкин.

Қовоқ пюресини тайёрлаб олгач, барча масаллиқлар аралаштирилади, эритилган сариёғ киритилади. Қуюқ қаймоққа ўхшайдиган хамир  ҳосил бўлади. Хамирни вафли пишириладиган қолипга солиб, 200 даража ҳароратда пиширилади.