Якшанба, 21 Yanvar 2018

Қовоқли курд

300-350 г қовоқ, 1-2 ош қошиқ сув, 1та апельсин, 150 мл мева шарбати (ёки сув), 2-3 ош қошиқ шакар, 2 ош қошиқ крахмал, 20 г сариёғ

 Тайёрланиши: Уруғи ва пўсти тозаланган қовоқ эти 20 дақиқа қасқонда буғлаб пиширилади. Совуган қовоқ эти сувдан олинади ва шакар солиб, блендерда майдаланади. 1та апельсиннинг шарбати сиқиб олинади, пўсти эса майда қирғичдан ўтказилади. Апельсин шарбати 150 мл га етгунича бирон-бир мева шарбати (ёки сув) қуйилади.

Қовоқ пюресига шарбат қуйилади, шарбатнинг озгинасини олиб қолиб, унда крахмал эритилади. Қовоқли пюре ва шарбат 3-4 дақиқа ўртача оловда қиздирилади, унга крахмал эритмасини солиб, тез-тез аралаштирган ҳолда қиздиришда давом этилади. Қайнаб чиққач, оловдан олинади, сариёғ солинади ва яна блендерда кўпиртирилади. Қирилган апельсин пўстини солиб аралаштирилади. Бир оз совугач, бокалларга солиб, музлатгичга қўйилади.