Чоршанба, 19 Сентябрь 2018

Қотил кактус

Франциянинг Ле-Канне шаҳрида яшовчи аёл устига баҳайбат кактус қулаб тушиши натижасида вафот этди.

Воқеа Монакода содир бўлди. 92 ёшли аёл бу ерга дам олиш учун келганди. Кўчада сайр қилиб юрганида катта зинанинг ёнида кутилмаганда унинг устига улкан кактус қулаб тушган. Аёл касалхонага етказилган. У билан бирга сайр қилаётган 60 ёшли эркак ва 50 ёшли аёл ҳам жароҳат олишган.

Аёлнинг вафоти ҳақида унинг набираси маълум қилди. Ҳозирча кактус қулашининг сабаблари аниқланмаган.