Жума, 20 Сентябрь 2019

Ошхона сочиқлари худди янгидек

Тажрибали уй бекалари ошхона сочиқларини бир ювишда топ-тоза қилиш осон эмаслигини билишади. Бунинг учун хўжалик совунини қирғичдан ўтказиб, 2 ош қошиғи 5 л иссиқ сувда эритилади. 2 ош қошиқ сода ва ҳар қандай эфир ёғидан бир нечта томчи қўшилади. Сочиқлар кетма-кет равишда ярим соатдан эритмага солиб қўйилади. Сўнг кир ювиш машинасида 50 даражали сувда ювилади. Кир ювиш кукуни 1-2 чой қошиқ қўшилади. Бу усул кукунни тежашга ёрдам беради.

Бу ёрдам бермаса, қуйидаги усулдан фойдаланинг. 2 ош қошиқдан идиш ювиш воситаси ҳамда нашатир спиртига 4 ош қошиқ сода ва 2 стакан илиқ сув қўшинг. Яхшилаб аралаштириб, эритмани пуркагичга қуйинг. Аралашмани сочиқ доғларига сепиб, ярим соатдан кейин одатдагидек ювиб ташланг.

Жавоб бериш

E-pochta манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган