Сешанба, 18 Декабрь 2018

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Айни пайтда қуйи палатада иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёни кетаётган “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган эди. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини бундан буён ҳам амалга ошириш тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек, ушбу Конвенция нормаларини имплементация қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мазкур ҳужжатни маромига етказиш, уни такомиллаштириш юзасидан жамоатчиликнинг таклифларини олиш мақсадида қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси расмий веб-сайтидаги “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” рукнига жойлаштирилди.