Пайшанба, 18 Aprel 2019

Она қизини айиқ чангалидан қутқариб олди

АҚШнинг Колорадо штатида беш ёшли қизга қора айиқ ҳужум қилди.

Воқеа 13 май куни содир бўлди. Қизча ҳовлида ўзининг ити юрибди, деб ўйлаб, уйдан югуриб чиқади. Тез орада унинг қичқиришини эшитиб чиққан онаси қизини катта қора айиқ олиб кетаётганини кўради. Аёлнинг қичқиришидан қўрқиб кетган айиқ қизни ташлаб қочади.

Ҳайвон қизнинг орқаси ва оёғини тишлаган, ҳаётий муҳим аъзоларига шикаст етмаган. Касалхонада қизнинг жароҳатларини тикишган. Унинг аҳволи яхши ва шифокорлар жароҳатларнинг тез орада битиб кетишини айтишмоқда.

Ўша куни қора айиқни бошқа уй яқинида кўришган. Табиатни қўриқлаш идорасининг ҳодимлари қизга айнан шу айиқ ҳамла қилганини тахмин қилишиб, учта қопқон қўйишди. Одамларга такрор ҳужум қилишининг олдини олиш учун айиқни қопқонга тушишини кутиб ўтирмай, уни ўлдиришди.