Жума, 14 Декабрь 2018

“Олтин қалам” мукофоти ўз эгаларига топширилди

3 май куни пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Олтин қалам” XIII миллий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда белгиланган йўналишлар бўйича ғолиб бўлган қуйидаги иштирокчилар тақдирланди:

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение)

  • 1-ўрин – «O’zbekistan-24» телеканали бўлими мудири Назира Мамбетшарипова.
  • 2-ўрин – «Миллий» телеканал бош муҳаррири Насриддин Асриддинов.
  • 3-ўрин – Хоразм вилояти телерадиокомпанияси мухбири Муродбек Отажонов.

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио)

  • 1-ўрин – «Ёшлар» телерадиоканали шарҳловчиси Улжамол Хоннаева.
  • 2-ўрин – «Маҳалла» телерадиоканали муҳаррири Моҳичеҳра Тўлаганова.
  • 3-ўрин – Жиззах вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири Умурзоқ Ҳамдамов.

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма оммавий ахборот воситалари)

  • 1-ўрин – шоира, Зулфия Мўминова.
  • 2-ўрин – «Боғдод ҳаёти» газетаси бош муҳаррири Давлатжон Полвонов.
  • 3-ўрин – «Овози Самарқанд» газетаси бош муҳаррири Баҳодир Раҳмонов.

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (интернет-журналистика).

  • 1-ўрин – daryo.uz шарҳловчиси Бахтиёр Насимов.
  • 2-ўрин – ЎзА мухбири, Қорақалпоқ Ахборот агентлиги директори Есимқан Қанаатов.
  • 3-ўрин – anhor.uz сайти шарҳловчиси Юрий Чернагаев.

Шунингдек, яна бир қатор йўналишларда ғолиб деб топилган журналистлар тақдирланди.

Маълумот учун, бу йилги танловда 523 журналист 7100 ижодий иши билан қатнашди. Шу кунгача 80 нафар журналист қатор халқаро ташкилотлар мукофотлари билан тақдирланган.