Чоршанба, 17 Июль 2019

Олчали пирог

Тўлмасига: 800-900 г олча 

Хамирига: 250 г сариёғ, 250 г шакар, 2 чой қошиқ ванилли шакар, 1та лимоннинг пўсти, 5та тухум, 150 г ун, 100 г крахмал, 150 г бодом (фундук ёки ёнғоқ) мағзи, 2 чой қошиқ кўпиртиргич

 Тайёрланиши: Хамир қилишдан 2-3 соат олдин музлатгичдан олиб қўйилган сариёғ кўпиртирилади, ванилли шакар солиб, яна кўпиртирилади. Устидаги консервантларни кетказиш учун илиқ сувда ювилиб, қайноқ сувга ботириб олинган лимоннинг пўсти қирғичдан ўтказилиб, шакарли сариёққа қўшилади. Тухумлар биттадан солиниб, аралаштирилади, кейин крахмал ва кўпиртиргич билан эланган ун ҳамда майдаланган ёнғоқлар солинади.

Данаги олинган олчаларнинг суви ғалвирда силқитилади, кейин хамир устига солинади. 180 даража ҳароратда 50-60 дақиқа пиширилади. Пирог совигач, бўлакларга бўлиб кесилади, устига қанд упаси сепиб, дастурхонга тортилади