Душанба, 20 Август 2018

Олма сиркасининг фойдали хусусиятлари

Олма сиркаси маиший ҳаётимизда кенг ишлатилади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки у организмни чиқиндилар ва касалликлардан халос қилади.

Яллиғланган томоқни даволайди

Олма сиркаси бактериялар ва микробларга қарши курашиш хусусиятига эга. Томоғингиз кутилмаганда қичиша бошлаганда, илиқ сувни тўрт ошиқ қошиқ олма сиркаси билан аралаштиринг. Ҳамма бактерияларни ўлдириш учун ҳар соатда томоғингизни шу аралашма билан ғарғара қилинг.

Тўшдаги ачишишни йўқотади

Кўпчилик кўкрак соҳасидаги ачишишдан қутулиш учун антацид воситалар эмас, олма сиркасидан фойдаланади. Кўпинча ачишиш кислота миқдори пастлиги сабабли юзага келади. Табиий олма сиркаси бу етишмовчиликни тўлдириб, таомни ҳазм қилишга ёрдам беради. Бунинг учун бир стакан сувга бир чой қошиқ олма сиркасини аралаштириб ичиш кифоя.

Бурунни тозалайди

Олма сиркаси бурундаги инфекцияларни жуда яхши даволайди. Гап шундаки, унда В ва Е дармондорилари, шунингдек, калий ва магний бор. Бу микроэлементларнинг ҳаммаси бурун бўшлиғини тозалаб, аллергия хуружларини тинчлантиришга ёрдам беради. Бурун битганда 1 чой қошиқ сиркани бир стакан сувга аралаштириб ичинг. Бу эритмани бурунга ҳам томизишингиз мумкин.

Қазғоқдан қутқаради

Олма сиркасининг юқори кислоталилиги бош терисидаги pH мувозанатини меъёрлаштириб, замбуруғ ва бактерияларнинг олдини олишга ёрдам беради. Сиркани тенг нисбатда сув билан аралаштириб, сув пуркагич идишга қуйинг. Уни сочингизга пуркаб, бошингизни ўранг ва 15 дақиқа шу ҳолатда қолдиринг. Дарвоқе, соч бундан янада қалин кўринади.

Тунда томир тортишишидан халос қилади

Агар сизда томир тортишиши тез-тез кузатилса, демак, организмга калий етишмайди. 2 ош қошиқ сиркани бир чой қошиқ асал ва бир стакан илиқ сув билан аралаштиринг. Ҳар куни эрталаб шу аралашмадан ичинг. Шунда ухлашингиз енгиллашади.

Терини қичишишдан сақлайди

Олма сиркаси — замбуруғга қарши хусусиятга эга антисептик. Қичишаётган терига малҳамдек таъсир қилади. Қичишишдан халос бўлиш учун уни маълум нуқталарга қўлланг.

Оёқ ҳидидан халос қилади

Оёқдаги ёқимсиз ҳиднинг асосий сабаби — бу кўп терлаш. Тернинг ҳиди бўлмайди, у — шунчаки тери орқали ажраладиган сув, ёқимсиз ҳид сабаби эса — шундай шароитда кўпаядиган микроблар. Олма сиркаси терининг ишқор мувозанатини меъёрига келтириб, бактерияларни ўлдиради. Бу муаммодан қутулиш учун ухлашдан олдин оёқларингизни сиркада ҳўлланган қоғозсочиқлар билан артинг.

Қорин дам бўлишидан сақлайди

Бу анча ёқимсиз ва нозик мавзу, аммо унга бефарқ бўлиб бўлмайди. Ҳар гал овқатланишдан олдин бир чой қошиқ сиркани сувга аралаштириб ичинг. Бундай усул ошқозон-ичак трактини “қайта ишга тушириш”га ёрдам беради.

Уйдаги ёқимсиз ҳидни кеткизади

Ҳавони хушбўйлантирувчи воситаларни қиммат нархга сотиб олишдан олдин сирка ёқимсиз ҳидларни яхши кеткизишини эсланг. Сирка ва сувни тенг нисбатда пурканг — ёқимсиз ҳидлар сизни безовта қилмайди.

Заҳарсиз ювиш воситаси

Фақат сода эмас, балки сирка ҳам уй тозалаш ва йиғиштиришда ёрдам бериши мумкин. Сув билан тенг нисбатда аралаштирилган сирка ёғ, доғ ва кирни кеткизади.

 Тозаланган қувурлар

Кир ва ёғ йиғилиб қолган қувурларни тозалаш учун кучли кимёвий воситаларни сотиб олиш шарт эмас. Ярим пиёла истеъмол содасини бир пиёла олма сиркада “ўлдиринг”. Кейин қувурга қуйиб, ярим соат қолдиринг.

Моғорни кеткизади

Моғордан қутулиш учун сиркани моғор босган юзага пуркагич ёрдамида пурканг ёки сиркада ҳўлланган латта билан артинг. Бир соатдан сўнг сув билан ювиб ташланг. Моғор босишининг олдини олиш учун муаммоли жойга ҳар ҳафта сирка пуркаб туринг.

Кийимни дазмолсиз дазмоллашга имкон беради

Сирка ва сувни 1:3 нисбатда аралаштириб, сув пуркагичга қуйинг. Аралашмани ҳўл кийимга пуркаб, қуритиб қўйинг. Дазмолнинг кераги бўлмайди.

Мебель доғини кеткизади

Туз ва сиркани аралаштирсангиз, мебель доғларини кеткизадиган ажойиб восита ҳосил бўлади.

СЕВИНЧ тайёрлади.

Жавоб бериш

E-pochta манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган