Сешанба, 19 Июнь 2018

Олимпиадада юқумли ичак касаллиги тарқалмоқда 

Пёнгчангдаги Олимпиадада юқумли ичак касаллиги – норовирус билан касалланиш кузатилмоқда. Айни вақтда бу касаллик юққанлар умумий сони 139 нафарга етган.

Олимпиада ташкилий қўмитасининг маълум қилишича, 9 февралда ушбу касаллик билан зарарланишнинг 11та янги ҳолати қайд қилинган. Бу аввалги кунлардаги зарарланишдан анча камроқ бўлган.

Айни вақтда ушбу касалликдан спортчилар зарарлангани ҳақида маълумот йўқ. Касалланганлар асосан озиқ-овқат соҳасида хизмат кўрсатувчи персонал, полиция ходимлари ва Олимпия объектлари қўриқчилари ҳисобланади.