Жума, 20 Сентябрь 2019

Ғолибларга автомобиллар берилди

Жорий йилнинг 22 февраль – 5 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди. Унда кадетларимиз қиличбозлик йўналишида кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди.

Осиё чемпионати қиличбозлик йўналишидаги жамоавий баҳсларда қатнашган кадетларимиз чорак финалда Иордания, ярим финалда қувайтлик тенгдошларини мағлуб этиб, Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Қизлар ўртасидаги қиличбозлик йўналишида ҳамюртларимиз чорак финалда Япония терма жамоасини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Қитъа чемпионатида юқори натижаларга эришган спортчиларимиз ва уларнинг мураббийларига қиличбозлик федерацияси томонидан енгил автомобиллар топширилди.