Пайшанба, 22 Fevral 2018

Оёқлар нега совқотади?

Кун ўта совуқ бўлмаган кунларда ҳам оёқларим совуқдан музлаётгандек туюлади. Яқинларим бу бирор касаллик белгиси бўлиши мумкин, дейишяпти. Наҳотки шундай бўлса?

— Оёқларни тез иситишнинг ажойиб йўли бор – бу қўлларни иссиқ сувга солиш (чидаганингизча), қўлларнинг ҳам, оёқларнинг ҳам томирлари бир хил кенгаяди.

Бироқ оёқларнинг музлаши — бу касаллик оқибати, унинг сабабини топиш лозим. Бу қон босимининг пастлиги, вегетотомирли дистония, гипотиреоз (гормонларнинг етишмаслиги, организмни танани иситишга қуввати етишмаслигига олиб келади) ёки темир ва ёғларнинг етишмаслиги (доимий парҳез қилувчиларда оёқ ва қўлларнинг музлаши кузатилади).