Душанба, 16 Июль 2018

Нонуштада еб бўлмайдиган маҳсулотлар

Кўпчилик учун нонуштанинг фойдалилиги эмас, балки тайёрланиш тезлиги ва енгиллиги муҳим роль ўйнайди. Афсуски, бундай ёндашув қоматга зарар келтирибгина қолмай, жиддий касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай муаммога дуч келмаслик учун нонушта пайтида қуйидаги маҳсулотлардан воз кечинг. 

Хом сабзавотлар

Шифокорларнинг таъкидлашича, фақат хом сабзавотлардан иборат нонушта нафақат гастрит, балки ярага олиб келиши мумкин. Бунга сабаб шуки, сабзавотлардаги кислоталар ошқозон деворини ачиштириб, “еб” қўяди.

Снэк (гранола)

Қисир-қисир снэк — жуда фойдали ва тўйимли нонушта. Бироқ дўкондаги маҳсулотнинг қанд ва бошқа зарарли қўшимчалар миқдорини назорат қилиб бўлмайди. Маҳсулот таркиби ва сифатида ишонч ҳосил қилиш учун уни ўзингиз тайёрлаганингиз маъқул.

Сосиска ёки колбаса

Болаликдан ҳаммамиз мазали ва тайёрланиши оддий бутербродлар билан нонушта қилишга ўрганганмиз. Бироқ 2015 йилда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамма яхши кўрадиган колбаса, ветчина ва сосискани расман канцероген деб тан олди. Шу сабаб, нонуштангиз фойдали бўлиши учун колбаса ўрнига қайнатилган товуқ гўшти ёки балиқ енг.

Мева шарбатлари

Дўконларда сотиладиган аксарият шарбатларда шакар ёки фруктоза мавжуд бўлиб, улар семириш ва қандли диабетнинг ривожланишига олиб келади. Кўп шакар истеъмол қилиш оқибатида одам ҳорғинлик, асабийлик ва очликни сезади.

Ёғсизлантирилган йогуртлар

Янги мева ёки реза мева қўшилган табиий йогурт — фойдали нонушта намунаси. Аммо дўконда сотиладиган ёғсизлантирилган йогурт эмас. Чунки баъзи йогуртлар таркибидаги шакар музқаймоқдагидан кўпроқ бўлади. Ёғнинг йўқлиги эса уларнинг тўйимлилигини камайтиради.

Ширин қуруқ нонушта

Дўконда сотиладиган бодроқларда фойдали клетчаткадан ташқари, кўп миқдорда глюкоза ва фруктоза мавжуд бўлиб, бу инсулин миқдорининг кескин ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Енгил сингадиган углеводлар фақат қисқа муддатгагина тўйдиради, демак, одам бир неча соатдан сўнг яна очликни ҳис қилади. Бундан ташқари, қуруқ нонушталарда зарарли хушбўй қўшимчалар бор.

СЕВИНЧ тайёрлади.