Пайшанба, 16 Август 2018

Ёнғоқли торт

Хамирига: 6та тухум, 125 г шакар, 200 г майдаланган фундук ёнғоғи, 2 ош қошиқ нон талқони, 1 ош қошиқ майдаланган қаҳва, 0,5 чой қошиқ кўпиртиргич

Кремига: 500 мл қаймоқ, 100 г шоколад, 2 ош қошиқ қанд упа, 2 ош қошиқ аччиқ дамланган қаҳва

Қўшимча: 80-100 г қирилган шоколад, қаҳва доналари

 Тайёрланиши: фундук майдаланади, нон талқони, қаҳва ва кўпиртиргич билан аралаштирилади. Йирик ғалвирдан ўтказилади. Тухумни шакар билан кўпиртирилади, қуруқ масаллиқларни солиб, оҳиста аралаштирилади. Хамир ёғланган қолипга жойланади, 170 даража ҳароратда тахминан 450 дақиқа пиширилади. 3та торт нонига ажратилади.

Сирли идишга шоколад ва қаҳвани солиб, сув ҳаммомида қиздирилади. Шоколад эригач, қанд упа билан кўпиртирилган тухум оқи солиб, аралаштирилади. Биринчи торт нонига мураббо суви шимдирилиб, 1/3 қисмига крем суртилади. Қолган иккита торт нони ҳам шу тариқа қўйиб чиқилади.  Кремнинг қолгани тортнинг усти ва ёнларига суртилади. Қирғичда қирилган шоколад тортнинг ёнларига сепилади. Торт устига кремли гулчалар ясаб, қаҳва доналари билан безатилади.