Душанба, 26 Август 2019

Нега қулоқлар қизийди?

Қулоқлари сира қизимаган одам топилмаса керак. Бу пайтда деярли ҳар кимнинг хаёлидан “Кимдир мени ғийбат қиляпти” деган фикр ўтади.

Икки қулоғингиз қизияптими, демак, сизни кимдир эслаётгани аниқ. Аммо сизни яхши ёки ёмон маънода эслашаётганини билишнинг иложи йўқ. Буни тахмин қилиш учун қулоқларингизни кафтларингиз билан ёпиб қуйидаги иборани овоз чиқариб айтишга ҳаракат қилинг: “Яхшими ёки ёмонми, билишни истайман. Ҳақиқатни яширмай айтинг!” Агар 2-3 дақиқа давомида қулоқларнинг қизиши тўхтаса, демак, сиз ҳақингизда яхши гаплар айтишган. Тўхтамаса, демак, ғийбат қилишган.

Ўнг қулоғингиз қизиса, кимдир сиз ҳақингизда жаҳл билан, хафа бўлиб гапираётган, муҳокама, ғийбат қилаётган бўлишлари мумкин. Бу фақат ёмон маънода эмас, яхши маънодаги ғийбат бўлиши ҳам мумкин. Баъзан одамларга атрофдагилар ҳақида гапириш қизиқарли бўлади.

Қулоқларнинг қизиши ҳақида тарихда ҳам одамларнинг ўз тахминлари бўлган. Масалан, сешанба куни қулоқларнинг қизиши севган инсони билан муносабатларида пайдо бўладиган муаммолардан далолат берган. Пайшанба куни қизиса, буни яхши хабар кутилмоқда, деб қабул қилишган. Шанба куни қулоқ қизиши бу хабарнинг ёмонроқ бўлишини билдирган.

Аслини олганда эса қулоқларнинг қизишига катта аҳамият беришнинг хожати йўқ.

Жавоб бериш

E-pochta манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган