Жума, 22 Июнь 2018

Навбатдагиси — “совчилар”

“Исҳоқ” ва “Асл санъат фидойилари” номли қўшиқларини тақдим этган “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилмурод Султоновнинг навбатдаги янги қўшиғи “Совчилар” деб номланади. Алишер Шайдо сўзи ва Шерзод Абдуллаев мусиқаси асосида яратилган ушбу қўшиққа трек ва сюжет асосида клип ҳам суратга олинди.

Хонанда шу кунларда устоз санъаткорлардан бири билан  ҳамкорлик қилаётганини айтиб ўтди. Фақат бу ҳақда олдиндан ошкор этиш нияти йўқ, акс ҳолда, қизиғи қолмайди, деган фикрда.