Душанба, 18 Ноябрь 2019

Набирам пулларимни сарфлаб қўйибди

Савол: 12 ёшли набирам  уйда сақлаётган пулларимни олиб чиқиб, турли ўйинларга ва ўртоқларини туғилган кунларига бериш учун совғаларга ишлатиб юборибди.  У ёшлигига бориб шу ишларни қилибди. Аслида ёш болалар савдо қилишга ва бошқа ҳаракатларни мустақил қилишга ҳақлими? Агар улар бошқаларга мулкий зарар етказишса, нима бўлади?

Жавоб:  Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 29-моддасига  мувофиқ, олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган кичик ёшдаги болалар қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар:

  • 1) майда маиший битимлар;
  • 2) текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқлашни ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар;
  • 3) қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маблағларни тасарруф этиш борасидаги битимлар.

Кичик ёшдаги боланинг битимлари бўйича, шу жумладан, ўзи мустақил тузган битимлар бўйича унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийи, агар улар мажбуриятнинг бузилишида ўзларининг айблари йўқлигини исботлай олмасалар, мулкий жавобгар бўладилар. Ушбу шахслар қонунга мувофиқ кичик ёшдаги болалар етказган зарар учун ҳам жавобгар бўладилар.