Жума, 18 Oktabr 2019

Наҳанг ҳужум қилди

Бразилиялик 34 ёшли Пабло де Мела оиласи билан бирга Пьедада соҳили бўйида дам олаётган эди. Кутилмаганда улкан наҳанг унга ҳамла қилди: аввал оёғини тишлади, сўнг қўлига чанг солди.

Де Мелани яқин атрофда чўмилаётган икки киши қутқариб олишди. Чақирилган қутқарувчилар унга биринчи ёрдам кўрсатишди ва вертолётда касалхонага олиб кетишди. Тўрт соатлик операциядан кейин унинг ўнг оёғини кесиб ташлашларига тўғри келди.

2017 йили АҚШнинг Флорида штатида денгиз соҳилида дам олаётган одамга наҳанг ҳамла қилгани ҳақида хабар берилганди. Унда ҳам жабрланган эркак оғир жароҳатлар билан касалхонага етказилган.